Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

юбориш ва Исломий Давлат қайта вужудга келишининг олдини олиш учун восита эди. Бу ишлар билан географик ҳолат ва умумий муҳит мусулмонлар озодлигининг йўлига мустаҳкам ғов бўлди.


Мустамлакачилар иқтисодда капитализм низомини, бошқарувда демократик низомни, иш юритиш ва қозилик ишларида Ғарб қонунларини татбиқ эта бошлади. Ғарб ҳазорати ва ҳаёт ҳақидаги тушунчалари одамлар онгига сингдирилди. Ғарбнинг яшаш тарзи мусулмонларнинг ҳам яшаш тарзи бўлиб қолиши учун Ғарб ўзининг ҳаёт ҳақидаги нуқтаи назарини жамиятда мустаҳкамлашга ҳаракат қилди ва катта муваффақиятга эришди. Натижада Миср ва Ироқда подшолик парламент тузумини, Ливан ва Сурияда жумҳурият тузумини, Шарқий Иорданияда амирликни ўрнатди. Фаластинда ваколат (мандат) ҳокимиятини ўрнатди ва кейинчалик бу ҳокимият давлат номи остида яҳудийлар ўртасида демократик парламент тузуми барпо бўлиши билан ниҳоясига етди. Фаластиннинг қолган жойларини Шарқий Иорданияга қўшиб, уни подшолик парламенти ҳукумати қилиб қўйди. Ҳижоз ва Яманда мустабид подшоликни, Туркияда эса президент бошқарувидаги жумҳуриятни, Афғонистонда меросий подшоликни ўрнатди. Эронни эса императорлик тузумини ушлашга рағбатлантирди. Ҳиндистонни эса мустамлака қилишда давом этиб, кейин уни Ҳиндистон ва Покистон қилиб иккига бўлиб ташлади. Шундай қилиб, мустамлакачилар ўз низомини мусулмонларнинг юртларида татбиқ қилишга эришдилар. Уни татбиқ қилиш натижасида мусулмонлар қалбида Ислом ҳукмронлигини қайта тиклаш истагини сусайтирди. Мустамлакачилар бу билан чекланмади. Балки ўзи яратган тузумларни ҳимоя қилиш фикрини маҳаллий аҳоли фикрига сингдирди, яъни бир иқлимдаги ҳар бир миллат аҳолиси фақат ўз иқлимларини давлатлари деб тан олиб, бошқа иқлимлардан ажралиш ва мустақил бўлиш зарур деган хулосага келди. Оқибатда Туркияда ироқлик, Мисрда суриялик ажнабий бўлиб қолди. Шунингдек, ҳар бир юрт ҳокими капиталистик, демократик тузумни мустамлакачи кофирдан кўра қаттиқроқ ҳимоя қиладиган бўлиб қолди. Улар мустамлакачилар тиклаб берган тузум ва дастурни ўзгартиришга бўлган ҳар қандай ҳаракатни мустамлакачилар исломий юртларда ижро қилиниши учун ишлаб чиққан қонун бўйича жазоланадиган ноқонуний ҳаракат деб ҳисоблашар эди.


Мустамлакачилар Ғарб қонунларини мусулмонларнинг юртларига, олдин у ерлардаги малайлари ёрдамида татбиқ қилишга уринган бўлса, энди бевосита ўларзи татбиқ қилишга киришди. Яъни, мустамлакачилар XIX асрнинг иккинчи ярмидан бошлаб Исломий юртларга Ғарб қонунларини киритишга ҳаракат қилди. Масалан, Мисрда шаръий аҳкомлар ўрнига қўлланиши учун Франциянинг фуқаролик қонунларини киритишга қизиқтира бошлади ва бу ишда

 

161-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203